«САМО-РС» масъулияти чекланган жамияти очик акциядорлик жамияти сифатида 1996 йил 13 августда ташкил этилган ва Андижон вилояти Адлия бошкармасида №365 сон билан Давлат руйхатидан утган.
Узбекистон Республикаси Президентининнг 27.09.2006 йил «Кимматли когозлар бозорини янада ривожлантириш тугрисида»ги ПФ-475 сонли фармони ижросини бажариш максадида акциядорлик жамияти 2008 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган
Жамият 1996-2008 йилларда Кимматли когозлар бозори фаолиятини мувофиклаштириш ва назорат килиш Маркази томонидан берилган кимматли когозлар бозорида акциядорлик жамиятлари акциядорларининг реестрини юритиш ва саклаш(лицензия № 885) хамда депозитарий фаолияти (лицензия № 401)ни курсатган.
Жамият хозирда Кимматли когозлар бозори фаолиятини мувофиклаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2014 йил 19 февралда берилган 1205-лицензия асосида кимматли когозлар бозорида консалтинг хизматлари курсатиш ва 2015 йил 29 июлда берилган 1278-лицензия асосида инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритмокда.
Жамият куйидаги хизматларни амалга оширади:
- кимматли когозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти билан шугулланиш;
- депозитарий хизматларини курсатиш, яъни;
- кимматли когозларни саклаш;
- кимматли когозларга эгалик хукукини тасдиклаш хамда хисобини юритиш;
- кимматли когозларни мажбуриятлар билан богланиб колиши ва богланиши тугатилиши холатларини хисобини юритиш;
- кимматли когозлар бозорида маслахат хизматларини курсатиш.
Жамият 2015 йил 12 августдан «Тошкент» РФБнинг биржа аъзолигига киритилди ва BK467 брокерлик идораси ташкил этилди.
Жамиятда 4 нафар ходим ишлайди, уларнинг 3 нафари кимматли когозлар фаолиятини мувофиклаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан берилган малака гувохномасига эга.
1. Усмонов Махамадали Тешабаевич- жамият бошкарув раиси.
2. Маткаримов Вохиджон- жамият бошкарув раиси уринбосари, кимматли когозлар билан амалиётлар ички хисобини юритувчиси.
3.Косимов Зокиржон Махмудович – жамият ички назоратчиси.
4. Артиков Камилджан Фазилович- жамият хисобчиси.